Бу йил туманимизда 1505 нафар ўқувчи-ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Улардан 61 нафари олтин ва 14 нафари кумуш медаллар билан мактабни тамомламоқда.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда 2023-2024 ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан “Олтин медал” ва "Кумуш медал"лар тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, туман ҳокими мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ва ўзининг намунали хулқ-одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ битирувчи ёшларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларини эришилган натижа билан табриклади.
Сўнгги йилларда мактабгача ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими сифат жиҳатидан кескин ўзгарди. Айниқса, мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиб, бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда туманимизда 59 та давлат умумтаълим мактаблари билан бирга 1 та ихтисослаштирилган мактаб ва 1 та Баркамол авлод болалар мактаби фаолият юритаётгани ушбу тизимда қисқа муддатда чуқур таркибий ва сифат ўзгаришлари юз берганини кўрсатади.
Мухтасар айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимизнинг ҳар бири эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида бўлади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025