27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида бир гуруҳ журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа вакиллари учун байрам муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров матбуот хизмати, журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларининг жамиятимизда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини аҳолига тезкорлик ва холислик билан етказиш баробарида мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида фахрий журналистлар, сектор раҳбарлари ҳамда фаоллар томонидан сўз эркинлигини таъминлаш, аҳолига ҳаққоний ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва машаққатли фаолиятида соҳа фаолларига улкан ютуқлар ҳамрох бўлишини тилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025