Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ёш ҳуқуқшунос" танлови ўтказилди.
Тадбирлар / 2024-06-14

Бойсун туманида "Ёш ҳуқуқшунос" танлови ўтказилди.

Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қатор тадбир ва лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бугун Бойсун туман Ички Ишлар бўлими, Миллий гвардия бошқармаси инспектор психологлари, туман Адлия бўлими ва ФХДЁ бўлимлари ҳамда Маънавият ва маърифат бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида Бойсун туманида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида "Ёш ҳуқуқшунос" танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов якунига кўра:

1-оўрин: Бобонов Жонибек,

2-ўрин: Ашурова Шахризода,

3-ўрин: Жумаева Муборак муносиб деб топилдилар.

Танлов ғолиблари диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?