Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирилик ҳолатларини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.
Бугун Бойсун тумани Ички ишлар бўлими биносида Бойсун туман прокурори ўринбосари Н. Авазов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ф. Муртазоев иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида Бойсун туман прокурори ўринбосари Н.Авазов сўзга чиқиб, 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ИИБда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, аммо баъзи бир ходимлар ушбу яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмасдан ҳозирги кунда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этмасдан жавобгарликка тортилиб кетаётганлигини қайд этилди.
Шунингдек, Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирлик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупсия ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича кўрсатма ва аниқ тавсиялар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025