Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Хисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирлар / 2024-06-08

“Интизом ойлиги” доирасида Бойсун тумани Ички ишлар бўлимида фахрийлар кенгашининг хисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу- “тарих”- деб бежизга айтилмаган. Кекса ва нуронийларимиз эса тирик тарихга қиёс этамиз. Чунки улар улуғ ёшни яшаб, ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, юксак билим ва тажрибага эга мураббийлардир.

Бугун Бойсун тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари Нурматов Ҳусан Пардаевич сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда Фахрий ходимлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, шунингдек, 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ИИБда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу тадбир “Уч авлод” учрашувига уланиб кетди.

Бунда кекса авлод вакиллари фахрий устозлар сўзга чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар бериб, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда  хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.

Йиғилиш сўнггида, туман ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?