Бойсун туманида оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Бойсун туманида Ички ишлар вазирининг "Оталиққа олинган" ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, интелектуал салоҳияти, онги ва тафаккури, дунёқараши, маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида "Заковат" интелектуал танлови ташкил этилди.
Тумандаги 13-сон умумтаълим мактабида ташкил этилган ушбу "Заковат" интелектуал танлови туман Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари туман бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат туман бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган танлов натижаларига кўра ғолиб жамоалар диплом ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025