Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида “Маънавият сектори” фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича семинар ўтказилди
Тадбирлар / 2024-05-27

Бойсун тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган Тиллокамар маҳалласида “Маънавият сектори” фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ушбу сектор фаолиятини барча маҳалла, та'лим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда туман ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, маҳалла раислари, ташкилот ва идора раҳбарлари, нуронийлар, аёллар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Семинарда туман ҳокими ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари томонидан "Ма'навият сектори" самарадорлигини ошириш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Семинар давомида, маҳалладаги нуронийлардан ташкил топган “Элобод” ҳаваскор фолклор  жамоаси томонидан қадимий куй наволар ижро этилиб, миллий ҳунармандчилигимиз кўргазмалари намойиш этилди. Шунингдек, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт мусобақалари ҳамда заковат интелектуал ўйинлари ўтказилди.

“Маънавият сектори” фаолияти доирасида маҳалла аҳолиси орасида “Ибратли оила”, “Маърифатли оила”, “Қадриятларни қадрлаган хонадон”лар аниқланиб, хонадон кутубхоналари ташкил этилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?