Бугун 25-май – туманимиздаги барча мактаб битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди. Хусусан, 59 та умумий о'рта таълим ва 1 та ихтисослаштирилган мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларида 1 минг 547 нафар 11-синф битирувчилари ўқишни якунламоқда.
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров Кофрун маҳалласи ҳудудида жойлашган 32-сонли мактабда “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Туман ҳокими битирувчиларни мактаб таълимини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклаб, уларга катта ҳаётда омад ва оқ йўл тилади. Иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025