Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Спортнинг кураш тури бўйича вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирлар / 2024-05-23

Кураш халқимизнинг қадимий миллий спорт турларидан биридир. Сўнгги йилларда ушбу миллий спорт турини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш, бу борадаги халқимизнинг қадимий анʼаналарини тарғиб этишга алоҳида эʼтибор қаратилмоқда.

Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 4-ноябрдаги ПҚ-4881-сонли  қарори ижросини таминлаш ҳамда Сурхондарё вилояти спорт бошқармасининг йиллик календар режасига асосан бугун Бойсун туманидаги спорт мактабида 2009-2010-2011 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада туманлардан ташриф буюрган 300 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этишди.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар Сурхондарё вилояти спорт бошқармасининг 1-2-3 даражали дипломи ва медаллари билан тақдирландилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?