Бугун Бойсун туманидаги марказий Алпомиш ўйингоҳида 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг Кураш тури бўйича Сурхондарё вилояти прокурори кубоги соврини учун ўтказилган туман саралаш мусобақасида 130 га яқин ўсмирлар иштирок этишди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар туман прокуратурасининг эсдалик совғалари, медаллар ва дипломлари билан тақдирландилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025