Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ШОНЛИ ТАРИХДАН БУЮК КЕЛАЖАК САРИ
Тадбирлар / 2021-05-01

ШОНЛИ ТАРИХДАН БУЮК КЕЛАЖАК САРИ

Бугун Бойсун туманидаги “Ёшлар истироҳат боғида” туман ҳокими, Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Шонли тарихдан буюк келажак сари” шиори остида маданий, маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан тарихни сўзловчи «Авлиёлар макони» театрлаштирилган саҳна чиқишлари намойиш этилиб, ёш рассомлар томонидан “Бойсун тарихига бир назар” номли чизмалари тақдим этилди.

Ёш мусиқачилар томонидан миллий руҳда мусиқа созларида куйлар ижро этилиб, ҳунарманд ёшлар ўзларининг ижод наъмуналари билан қатнашдилар.

Тадбир давомида гуллар ва қушлар кўргазмалари ташкил этилиб ҳар бир ташкил этилган кўргазмалар тадбирга ташриф буюрувчиларга ўзгача кайфият бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?