Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Табиатни асраш, экологик маданият оддий кўникмаларни эгаллашдан бошланади.
Тадбирлар / 2024-05-14

Юртбошимиз инсон маънавиятининг юксалишида она табиат, унга меҳрли муносабатда бўлиш, гўзалликларидан завқланиш ҳисси катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкдлайди: “Табиатга яқинлик, жонажон ўлканинг бениҳоя гўзалликларидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, кучайтиради”.

“Экологик маданият” деган тушунча замирида айни шу ҳолатлар оқибатини англаш, табиат ва жамият қонунларига мос тарзда ҳаёт кечириш талаблари мужассамдир. Экологик маданият ҳам умуминсоний маданиятнинг ажралмас қисми, унинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Усиз инсонни тўла маънода маданиятли, маънавиятли деб бўлмайди.

Бугун Бойсун туманидаги 6-сон умумтаълим мактабида ташкил этилган “Экологик маданият" кунига багишланган байрами тадбири ҳам айнан ўқувчиларда табиатга бўлган меҳр муҳаббатлари ва экологик тарбиянинг шаклланишида муҳим жараён бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган “Бу менинг жонажон юртим”, “Табиатни асрайлик” мавзуларида расм чизиш танлови, гуллар ва қушлар кўргазмаси намойиши шунингдек, “Экологик маданият” ҳақида мустақил ишлар ҳавола этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ўқувчи ёшларда экологик маданиятини шакллантириш, экологик қадриятларни эъзозлаш, уларга табиатни асраб-авайлашга интилиш, ташаббускорлик, изчиллик, меҳнатсеварликни ўргатишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 35 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?