Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Дунёда энг катта бойлик ёшликда олинган билим ва эгаллаган касбу ҳунардир
Тадбирлар / 2024-05-13

Таълим соҳасидаги муҳим йўналишлардан бири бу – ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш саналади. Бу борада ҳудудларда ташкил қилинган айни йўналишдаги мактаблар фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мактабларда ўтказилаётган “очиқ эшиклар куни” тадбирлари эса битирувчи ўқувчиларнинг касб-ҳунар ўрганишга бўлган иштиёқини ошириб, келажак йўналишини танлашида ҳам имкониятлар эшигини очмоқда.

Бугунги кунда Бойсун туманида 59 та умумтаълим мактаблари ҳамда 1 та ихтисослаштирилган мактабида жами 2262 нафар 9-синф битирувчи ёшлари мавжуд. Ушбу битирувчиларни касбга йўналтириш мақсадида бугун тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар” фестивали бўлиб ўтди.

“Очиқ эшиклар” фестивалида тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ёшлари ва уларнинг ота оналари иштирок этиб, касб-ҳунар мактаби томонидан ташкил этилган кўргазмалар, амалий дарслар, бадиий чиқишлар, спорт ва заковат ўйинлари билан яқиндан танишдилар.

Фестивал доирасида касб-ҳунар мактабида мавжуд 4 та йўналиш ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, Рақамли ахборотларни қайта ишлаш, тикувчилик, автомобил двигателларини ташхислаш ва тамирлаш, автомобил шассисига техник хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича ўқувчиларнинг амалий машғулотлари ҳам намойиш этилди.

Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий композитсиялар, ҳарбий спорт ўйинлари, заковат ҳамда спорт ўйинлари умумтаълим мактаби ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?