Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга этибор уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан биридир.
Жорий йилнинг 11-май куни Бойсун туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш ва ўзлари қизиққан соҳа мутахассиси бўлиб камол топишларини инобатга олиб "Очиқ эшиклар куни" фестивали ўтказилди.
Мактаб битирувчилари 2024-2025 ўқув йили режасида белгиланган еттита касб йўналишлари билан батафсил таништирилди.
Муассасада Германиянинг "ГИЗ" лойиҳаси асосида Тикувчилик йўналашида ҳам самарали ишлар ташкил этилганлиги намойиш қилинди.
Шунингдек, фестивал давомида "Заковат" интелектуал ўйинлари, спорт мусобақалари, китобхонлик кўргазмалари, йўналишлар кесимида техник воситалар, жихозларнинг амалий кўргазмалари ҳам ўтказилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025