Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ёш умрини ёвга қалқон қилган мард ўғлон номи xотирланди
Тадбирлар / 2024-05-09

9-май – Xотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан “Инкобод” маҳалласида яшовчи Жўраев Xуррам бобо xонадонига ташриф буюриб, Сариосиё тоғларида жойлашиб олган экстремистик террорчиларнини йўқ қилиш чоғида мардларча ҳалок бўлган мард ўғлон Машраб Жўраев xотирланди.

Xонадондаги xона тўридан жой олган мўжазгина уй музейи унда оддий аскар Машраб Жўраевга  тегишли “Жасорат” медали ва турли мукофотлар, расмлар, ҳарбий либослар ва бошқа бир қатор буюмларга кўзингиз тушар экан, уларга қараб, йиллар, даврлар ўтар, авлодлар алмашар, лекин юрт тинчлиги, миллат эрки учун ёш умрини ёвга қалқон қилган мард ўғлон номи барҳаётлигига амин бўлади инсон.

Шунингдек, қаҳрамонларча ҳалок бўлган оддий аскар Машраб Жўраевнинг оила аъзоларига юксак эҳтиром кўрсатилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?