Аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланиб оилавий даромадларини ошириш ҳамда муаммолари бартараф этилди
Жорий йилнинг 1 май куни Бойсун туманида "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизларни бандлигини таьминлаш, оилавий даромадларини ошириш ҳамда муаммоларини қисман бўлсада бартараф этиш мақсадида 194 нафар аёлларга пишириқ печи, 100 та тикув машинаси ва 25 нафар аёлларга иситиш печи хамда 100 та тайёр махсус кўрпалар тарқатилди.
Шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилган пул маблағларни ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш истакларини ўрганиш натижалари бўйича 1-сектор ҳудудидан бандлиги таъминланмаган ёшларнинг 17 нафарига пайвандлаш аппарати, 8 нафарига тикув машинаси, 2-сектор ҳудудидан
30 нафар ёшларга пайванлаш аппарати, 11 нафар ёшларга тикув машинаси, 3-сектор ҳудудидан
24 нафар ёшларга пайванлаш аппарати, 15 нафар ёшларга тикув машинаси, 4-сектор ҳудудидан
29 нафар ёшларга пайванлаш аппарати, 16 нафар ёшларга тикув машиналари олиб бериш орқали бандлиги таъминланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025