Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот
Тадбирлар / 2024-04-29

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими ўринбосари Абдулфаттох Ҳусанов иштирокида Бойсун туманининг туризм имкониятлари ва туризм йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди.

Даставвал туман ҳокимининг ўринбосари Бойсун туманида туризм йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида атафсил маълумот бериб ўтди.

Маънавий қадриятлар бешиги бўлган Бойсун ҳақида тўхталар эканмиз, бу маскан аввало , миллий анъаналар қадрланган, маданият ва маънавият соҳасида катта ҳаёт тажрибасига эга ўлкадир.

Энг муҳими (Марказий Осиёда илк инсониятнинг пайдо бўлган бешиги ), Алпомиш-баҳодирлар юрти, халқ орзу-умидларини ўз юрагида ва дўмбирасида акс эттирган бахшилар вояга етган маданият маскани ҳисобланади.

Бойсун нафақат ҳунармандлар ва чорвадорлар юрти, балки ўз навбатида бебаҳо табиати, гўзал манзаралари ҳамда ноёб шифобахш гиёҳлари билан ҳам сайёҳларни қадимдан ўзига ром этиб келган.

Бойсун миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналаримиз сақланиб қолган жой сифатида Юнеско томонидан эътироф этилгандан сўнг, ҳар йили “Бойсун баҳори” халқаро фолклор  фестивали ўтказила бошланди.

Дунё тамаддуни бешикларидан бири, миллий урф-одатларимиз макони Бойсун туманида 1-7 май кунлари ўтказилган анъанавий фестивал дунё халқларининг очиқ осмон остидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик, санъат ва қадриятлар байрамига айланди.

Бу йил еттинчи марта ташкил этилган фестивал учун мафтункор туманнинг Бибиширин маҳалласида замонавий туристик маскан қурилиб, беш қаватли, тўрт юлдузли муҳташам меҳмонхона, йирик саҳна, амфитеатр, ҳудудлар қўрғонлари учун жой, этноспорт майдончалари ва бошқа инфратузилма иншоотлари бунёд этилди. Қадимий ўтов уйлар тикилиб, Термиз шаҳри, туманлар ва вилоят ташкилот, муассасаларининг 20 дан ортиқ қўрғони тикланди. Ўнта маҳалла ободонлаштирилиб, йўллар таъмирланди. Туристик кўрсаткичлар ўрнатилди. Бойсунлик ёғоч ўймакорлари учта нафис арка туҳфа этди.

ЮНЕСКО, Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивал қадимий ва ҳамиша навқирон воҳанинг бой сайёҳлик салоҳиятини ҳам кенг тарғиб қилди.  

Фестивалда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан мартабали меҳмонлар, соҳа мутахассислари, санъаткорлар ва мухлислар иштирок этиб, вилоятнинг туристик масканлари билан танишди.

Фестивал кунлари 400 дан ортиқ хорижий қатнашчи, 20 нафар юқори мартабали меҳмон ва сайёрамизнинг турли давлатларидан 10 минг 200 нафарга яқин чет эллик сайёҳ қадимий воҳада бўлди. Етти кунда мамлакатимизнинг шаҳар ва вилоятлари, Сурхон воҳасининг шаҳар ва туманлари, хорижий давлатлардан 620 минг нафар сайёҳ Бойсунга келиб, фестивал билан танишди.

Очиқ мулоқот давомида ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистларнинг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

 

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?