Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси университетга бириктирилган Бойсун туманидаги 2-сонли ингилиз тили фанига ихтисослашган давлат умумий оʻрта таʼлим мактабига ташриф буюришди.
Ташриф давомида оʻқувчиларниг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди ҳамда оʻқувчилар билан суҳбат оʻтказилди.
Суҳбат давомида мазкур мактаб ингилиз тили фанига ихтисослаштирилгани учун бугунги кунда хорижий тилларни билиш қанчалик муҳимлиги, хорижий тилларни мукаммал оʻрганиш учун эса тилларга ихтисослаштирилган олий таʼлим муассасаларида таʼлим олишнинг аҳамияти тоʼгʻрисида фикр юритилди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети, Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти сиёсати ва туризм факултети декани Чори Хусанов университетнинг барча таʼлим ёʻналишлари жумладан, филология ва тилларни оʻқитиш (шарқ тиллари) таʼлим ёʻналиши боʻйича маʼлумотлар берди.
Университет Ёшлар етакчиси Комилжон Суяров бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг хорижий тилларни оʻрганишлари учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги жумладан, "Ибрат Аcадемй" мобил иловаси орқали бепул тарзда шарқ ва гʻарб тилларини мукаммал оʻрганишлари мумкинлиги тоʻгʻрисида соʻз юритди.
"Ибрат Фарзандлари" лойиҳасининг шарқ тиллари боʻйича фаолият юритаётган устозларининг коʻпчилиги Тошкент давлат шарқшунослик университети устозлари эканлигини фахр билан тилга олди.
Университетнинг Президент стипендияси соҳибаси Садоқат Ҳабибуллаева эса оʻзининг эришган ютуқлари боʻйича тажрибасини битирувчи синф оʻқувчилари билан боʻлишди. Ҳозирги кунда фақатгина инглиз тилини оʻрганиш билан чекланиб қолмасдан шарқ тилларини ҳам оʻрганиш лозимлигини таʼкидлади
Ушбу тадбир ўқувчи- ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади ҳамда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025