Бугун “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалининг еттинчи кунида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Сурхондарё вилояти ҳокими кубоги учун "Заковат" интеллектуал турнирининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов очиқ осмон остида ташкил этилган майдонда юқори савияда ташкил этилди.
“Заковат ” интеллектуал турнири финал босқичининг якуний натижаларига кўра қуйидаги туман жамоалари фахрли ўринларни эгаллашди.
1-о'рин Термиз шаҳар 9-мактаб жамоаси,
2-о'рин Ангор тумани 22-мактаб жамоаси,
3-о'рин Қумқўрғон тумани 35-мактаб жамоаси.
Танлов якунида жамоалар фахрий ёрлиқлар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, фестивал якунида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров барча иштирокчиларга, хорижий ва маҳаллий меҳмонларга ҳамда фестивални юқори савияда ўтказилишида меҳнат қилган қатнашчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025