Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Коррупция жинояти
Қонунлар / 2022-02-16

Куни-кеча Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан  “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилоят бошқармаси Ангор филиалида фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди  томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

Йиғилишда, “Коррупцияга оид хуқуқбузарликларга қарши курашиш, олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни, оқибатларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” маъруза қилинди.

 Айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахўрлик натижасида йилига бир триллион долларга тенг пул ўзлаштириларкан. Боз устига, коррупция муаммолари билан шуғулланувчи Transparency International ташкилотининг маълумотларига қараганда, порахўрлик эвазига келтирилган бу зарар ҳисобланганда, ўзга мулва пулни ўзлаштириш ва бунга тегишли бошқа жиноий ҳаракатлар ҳисобга олинмаган.  Хўш, коррупция шунчалик хавф­ли экан, ўзи нима у ва унинг моҳияти қандай деган савол туғилиши табиий. Коррупция сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда “corruption” — пулга сотилиш, бузилиш, айниш деган маъноларни англатади. Коррупция билан боғлиқ жиноятларга мансабдор шахсларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишлари ва мансаб сохтакорлиги каби ҳолатлар киради. Яъни давлат хизматчиларининг, мансабдор шахсларнинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, жиноят олами вакилларига номоддий ва моддий жиҳатдан сотилишлари, пора олиш, бериш, воситачилик қилишлари ва ҳоказолар. Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир давлатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келади. Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради. “Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида фодаланадиган ижтимоий ҳодисадир. Давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан кучли жамоатчилик назоратини амалга ошириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. Зотан, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятини жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир. Буни давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

 

О.Бердиев,

Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?