Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси 22 02 2025

Айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бойсун туманидаги белгиланган ҳудудлар ва ташкилот муассасаларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириб, агротехник талаб асосида парваришлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Жумладан, бугун Бойсун туманидаги Косиблар маҳалласида маҳалла фуқаролари, нуронийлар, ёшлар ҳамда маҳалла “еттилиги” ходимлари иштирокида 100 туп манзарали ва 200 туп мевали дарахтлар экиш ишлари олиб борилди.

  Шунингдек, Президентимизнинг ташаббуси билан бошланган ҳар бир маҳалладаги аҳоли хонадонларида мевали дарахт кўчатлари жумладан, 10 тупдан хурмо, лимон, анжир каби мевали дарахт кўчатлари экиш белгилаб олинган. Ташаббус доирасида Косиблар маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига хурмо анжир кўчатлари етказилиб, экиш ишлари олиб борилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?