Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Янги обектлар фойдаланишга топширилди. 21 03 2025

Юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан, Бойсун туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий соҳа ривожига хизмат қилувчи 6 та янги обект фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов онлайн форматда йиғилганларни Наврўз байрами билан самимий табриклаб, ушбу янги лойиҳаларнинг халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Тадбирда шунингдек, вилоят фаоллари, нуронийлар, тиббиёт соҳаси мутасаддилари ҳамда ҳудудий студиялар орқали жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бойсун туманида ҳам "Ташаббусли бюджет" дастурининг иккинчи мавсуми доирасида бунёд этилган 5 та ижтимоий соҳа обекти жумладан, Бойсун туманидаги 57-сон умумтаълим мактабининг қўшимча биноси, 4-сон умумтаълим мактабининг кириш қисми ва ўқув биносини таъмирлаш ҳамда атрофининг ер қисмини брусчатка қилиш, 6-сон умумтаълим мактабининг замонавий сунъий қопламали футбол майдончаси, Кофрун маҳалласининг Қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш, Сариосиё маҳалласининг Қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Бошработ маҳалласининг суғориш тизимлари янгиланиб, фойдаланишга топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?