Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди

 

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи бўйича дастлабки амалга оширилаётган ишлар юзасидан тумандаги сектор раҳбарлари ва котиблари, туман ҳокимининг биринчи ва соҳалар бўйича ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республикада “Аёллар дафтари” тизими доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясидан туман (шаҳар)ларга бириктирилган масъул ходимлари Қодиров Шавкат Жумабоевич, Боболов Қобил Абдиевич, Норқулов Ҳасан Ҳайдарович ҳамда Улуқов Рахматулло Дониевичлар қатнашдилар.

Кун тартибида “Аёллар дафтари” нинг 6-босқичи бўйича бугунги кунгача амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан Сурхондарё вилояти бўйича штаб раҳбари Шавкат Қодиров томонидан тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, тумандаги масъул ходимлар томонидан қилинаётган ишлари юзасидан ахборотлари эшитилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?