Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бойсун туманида ҳам бир қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025-йилдаги ПҚ-01-сонли Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 25.12.2024 йилда "Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш" юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бойсун тумани ҳокими, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда туман Давлат солиқ инспекияси бошлиғи томонидан режа-график асосида маҳаллалиларда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугун тумани ҳокими, туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда туман Давлат солиқ инспекияси раҳбарлари томонидан туманнинг Мустақиллик, Оби, Тузбозор маҳаллаларида мавжуд савдо марказлари, одамлар гавжум бўлган муассаса ва ташкилотларда тунги профилактик ўрганишлар олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025