Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди.
Бойсун туманида 2025-йилда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида "Инкабод" маҳалласида жойлашган Паданг қишлоғи аҳолиси томорқа ерларида суғоришни яхшилаш учун суғориш тизимларини бетонлаш ва тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Бойсун туманида 2024-йил 2-мавсум Ташаббусли бюджет дастури доирасида обектларида қурилиш, реконструксия ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги 6-сон умумтаълим мактабида замонавий футбол майдончаси қуриш ишлари якунланиб, керакли жиҳозлар ўрнатилмоқда.
2024-йил 2-мавсум Ташаббусли бюджет дастури доирасида Бойсун туман Марказий касалхона қон банки ўрнига янгидан Кардиология бўлими ва қон банки бўлимини янгидан қуриш, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги эски кирхона биносининг ўрнига замонавий лаборатория ва аёллар маслаҳатхонаси биносини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Баҳодир Шукуров Мустақиллик маҳалласида “Ёшлар ва туризм кўчаси”ни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Туман ҳокими ҳамда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Бойсунтумангаз” газ бўлими ходимлари иштирокида Кофрун маҳалласида ташкил этилган 25 гектар яшил боғ ер майдонида 1500 туп мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишлари давом эттирилиб, агротехник талаб асосида парваришлаш ишлари олиб борилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025