Бойсун туманида ҳозирги кунда 2024-йил 2-мавсум Ташаббусли бюджет дастури доирасида ижтимоий соҳа обектларида қурилиш, реконструксия ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги 34 мактабда спортзал қуриш ишлари, 45-мактабида мини стадион қуриш ишлари, 57-сон умумтаълим мактабининг қўшимча ўқув биносини қуриш ишлари бажарилмоқда.
Бойсун туманида 2025-йилда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича аҳоли томорқа ер майдонларини сув билан таъминлашни яхшилаш учун ариқларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Бошработ, Газа, Инкабод, Сайроб, Чилонзор" маҳалласи аҳолиси томорқа ерларида суғоришни яхшилаш мақсадида ариқларни бетонлаш ва насос ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган "Янги Ўзбекистон" массивида қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Жумладан, массив ҳудудида йўлларни бетонлаш, сув йўли ариқларини ўрнатиш, шунингдек, манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
“Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобил йўлининг реконструксия ишлари давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Баҳодир Шукуров ушбу ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, қурувчи ташкилот масъулларига ишларни сифатли бажариш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025