Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Сурхондарёлик ўқувчилар халқаро мусобақа ғолиби бўлишди 21 03 2025

Дубайдан хушхабар: сурхондарёлик ўқувчилар халқаро мусобақа ғолиби бўлишди

Дубай шаҳрида ўтказилган халқаро WINNERS CUP INTERNATIONAL OLYMPIAD номли ментал арифметика мусобақасида Сурхондарё вилоятидан 7 нафар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, 18 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

15 та мамлакат вакиллари иштирок этган беллашув натижаларига кўра воҳадошларимиз қуйидаги натижаларни қайд этди:

24 та олтин медал

1 та кумуш медал

Қувонарлиси ўқувчлар орасида Бойсун туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, Баркамол авлод болалар мактаби Ментал арифметика тўгараги қатнашчиси Уролов Ҳумоюн Мирзоҳидович ҳам қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

 Ушбу муваффақият билан Уролов Ҳумоюн Мирзоҳидовичнинг ота-онаси ва устозларини муборакбод этамиз!

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?