Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда ёшлар сиёсати бўйича 2025-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ташкил этилди.
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Республика Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходими ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар тумандаги ёшлар билан учрашди ҳамда уларнинг таклиф ва ғоялари, дуч келаётган муаммоларини тинглади.
Самимий мулоқот давомида туман раҳбарлари ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, келажакда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшлар билан устувор вазифаларни белгилаб олишди.
Шунингдек, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан Беш ташаббус олимпиадаси доирасида 2024-йилда юқори натижаларни қўлга киритган ёшларнинг ютуқлари алоҳида эътироф этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025