Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

Профилактик тадбирлар давом этмоқда

  Бугун Бойсун  туманидаги Ариқ-усти маҳалласида жойлашган 47-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1- сонли қарорини  ижросини таъминлаш мақсадида масъул ташкилот раҳбарлари ҳамкорлигида мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди.

  Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида видео ролик намойиши, дарс вақтида турли хил йиғинларга ва тадбирларга боришнинг олдини олиш ҳамда ўқувчилар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш борасида тушунча ва тавсиялар ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?