Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули 25 03 2025

 Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.

Бойсун туманида фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ишлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида, туман ҳокимининг биринчи ва соҳалар бўйича ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

20 нафарга яқин фуқаролар томонидан Иш билан таъминлаш, тиббиёт, кадастр, электр энергияси, даволаниш учун йўлланма, ички йўлларни таъмирлаш, уй таъмири, талаба кредити олишда амалий ёрдам ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди. 

 Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?