Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.
Бойсун туманида фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ишлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида, туман ҳокимининг биринчи ва соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
25 нафарга яқин фуқаролар томонидан кадастр, электр энергияси, даволаниш учун йўлланма, болалар нафақаси тайинлаш, ички ёлларни таъмирлаш, уй таъмири, иш билан таъминлаш, ва бошқа масалаларда оғзаки ва ёзма мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025