Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани 21 02 2025

Бугун Бойсун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосари Муҳаммади Қодиров иштирокида туманда 2025-йилда режалаштирилган инвестиция лойиҳалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб туман ҳокимининг ўринбосари Муҳаммади Қодиров томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида, хусусан, саноатни ривожлантириш, инвестициялардан самарали фойдаланиш, экспорт ҳажмларини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Бойсун туманининг асосий ўсиш нуқталари қурилиш материаллари саноати, ёқилғи-энергетика саноати, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш   ҳисобланади.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқиш учун туманда 410 млн тонна оҳактош, 109 млн тонна даломит, 50,0 млн тонна глина, 10 млн тонна гипс ҳамда 2 млн тонна кварцли қум тош ҳамда 30 млн тонна тош кўмир захиралари мавжуд.

Бундан ташқари туманда 15 гектар ер майдонларида 3 та (кичик, ёшлар, қурилиш) саноат зоналари мавжуд.

Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳалари амалга ошириш бўйича жорий йилда қиймати 68,0 млн.  долларга тенг бўлган 7 та истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича қиймати 42,5 млн.  долларга бўлган 35 та ҳудудий ИНВЕСТИЦИЯ лойиҳалари шакллантирилиб амалга оширилмоқда.

Туманнинг экспорт географияси ҳажмларини ошириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда 10,2 млн доллалик маҳсулотларни экспорт қилиш реажалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 2,9 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш таъминланди.

Бойсун туманида 264 та, шундан 1 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатиб, бугунги кунда  маҳсулотлар тури 26 тага етказилиши таъминланди.

Матбуот анжумани давомида ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда блогерларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?