Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва дуал таълимда кадрлар тайёрлаш мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарда Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, Термиз Давлат Университетининг профессор-ўқитувчилари ва университетга бириктирилган Бойсун туман 1-сон политехникуми раҳбарлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2024-йил 7-декабр куни “Аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш вазифалари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида техникумларда халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда дуал таълимда кадрлар тайёрлашни кенгайтириш вазифалари белгиланган.
Ушбу ўқув семинарни ташкил этишдан мақсад Сурхондарё вилояти меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда иш берувчилар таклифлари асосида техникумларда дуал таълимда кадрлар тайёрлашни кенгайтиришда корхона ва ташкилотларини жалб қилишдан иборат.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025