Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида янгидан кўприк қурилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилди. 27 02 2025

Кўприк қуриш энг савобли амаллардан бири

 Бойсун туманида янгидан кўприк қурилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилди.

Одамларни рози қилиш, халқни рози қилиш демакдир. Халқ рози бўлган жойда тараққиёт юксалади, ислоҳотлар натижадорлиги юзага чиқади

Ҳудудларни бир-бири билан боғлашда кўприкларнинг алоҳида ўрни бор. Эндиликда Шўрсой ва ундан кейинги Мустақиллик маҳалласи аҳолиси баҳорнинг серёғин, қишнинг изғиринли кунларида ҳам ҳеч иккиланмай қўшни маҳаллаларга қатнай олади.

Шўрсой ва Мустақиллик маҳалласини боғловчи узунлиги 22 метр, эни 4 метр, баландлиги 11 метрни ташкил этувчи ушбу кўпик қурилиш ишлари учун туман ҳокимлиги томонидан устки темир платформа ҳамда темир таянч устунлари етказилиб, аҳоли томонидан ҳашар йўли орқали қуриб битказилди.

Халқимизнинг бугун хурсандчилиги ўзгача. Юзларида шукроналик, розилик, миннатдорлик ҳиссини кўришингиз мумкин. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан кўп қаватли иморатлар, янги жоме масжиди қолаверса ижтимоий соҳа обектлари жам бўлган “Янги Ўзбекистон” массиви халқимиз, фуқароларимиз учун қуриб фойдаланишга топширилган. Агар Шўрсой маҳалласидан ушбу массивга келмоқчи бўлсангиз 3 км масофа йўл босиб келардингиз. Эндиликда янги қуриб фойдаланишга топширилган ушбу кўприк 500 метр масофани ташкил этади. Биз нуронийлар, Ҳожи ота Ҳожи оналар бутун маҳалла аҳли қўлларимизни дуога очиб, хайрли дуолар қилмоқдамиз. Шундай тинч, обод, кўркам юртимизга кўз тегмасин дейди маҳалла фаоли-Бахтиёр Ҳожи Шукуров.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?