Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик вакиллари шунингдек халқ таълими бўлими ходимлари иштирок этишди.

Даставвал тумани ҳокими Б.Шукуров томонидан Бойсун туманида таълим соҳасини ривожлантириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Бойсун мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфида 2024-йилда 59 та умумтаълим мактаби, 1 та ихтисослаштирилган мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият олиб бормоқда. Мактабларда 24336 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқдалар. Шундан 12106  нафари қиз болаларни ташкил қилади.

Тумандаги  барча  умумтаълим мактабларида 2023-2024-ўқув йилида жами бўлиб 24336 нафар ўқувчи-ёшларга 2218 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда.

Ўқитувчиларнинг 1759 нафари (79.3%) олий ва 459  нафари (20.7 %) ўрта-махсус маълумотли  педагоглардан таркиб топган.

2023-йилда  жами  1 минг  349  нафар  битирувчилардан (шулардан, 834 нафари қизлар)  1332 нафари ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, шулардан  300 нафари Ўзбекистондаги ОТМларга, 212 нафари хорижий ва хусусий ОТМларга ўқишга киришди.

Тумандаги 2218 нафар ўқитувчининг 188 нафари олий малака (8.5 %), 406 нафар биринчи (18.3 %), 499 нафари иккинчи (22.5 %), 666 нафари мутахассис малака тоифали (30 %), 459 нафари (20.7 %) ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.

Шунингдек матбуот анжумани якунида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик вакиллари томонидан берилган саволларга туман ҳокими Б.Шукуров томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?