Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Баҳодир Шукуров соҳа ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, ҳамда журналистлар иштирокида “Бойсун туманида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар тўғриси”да очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими туманда қурилиш инфратузилмасини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумот бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан 36,1 млрд. сўм маблағлар йўналтирилган.

“Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган оилаларнинг 35 га яқин тураржойларининг ташқи деворлари оқланди. “Обод кўча” мезонлари бўйича 5 км дан ортиқ кўчаларда шағаллаштириш ва 3,1 км пиёдалар йўлакларини қуриш ишлари амалга оширилди. 0,5 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб 1,5 км тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қиш кунлари аҳолини ташвишга солган энергия манбалари билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ечимини топди. Жами 2 та трансформаторлар таъмирланди, муддати ўтган 13 та симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, 25 дона ёритиш мосламалари ўрнатилди. 0,9 км газ тармоғи таъмирланди, олис чекка ҳудудлардаги аҳоли учун 35-40 кундан ошмаган ҳолда доимий равишда суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилганлиги ма'лум қилинди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа вакилларини қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, таклиф ва маълумотлар инобатга олинди.

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?