Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Матбуот анжуманида туман ҳокими Б.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодиров, мутасадди ташкилотлар, ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Матбуот анжумнида дастлаб Бойсун туманида 2023 йилги инвестиция лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

2023 йилда 171 млн долларлик 17 та (йирик, ўрта ва кичик) саноат лойихалари амалга оширилади. Шундан, Дастурга киритилган  15 та лойиҳаларнинг ташаббускори аниқланиб, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Мисол учун:

-"PRB INVESTMENT CO" қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 10,0 млн долларга тенг бўлган цемен ишлаб чиқариш лойиҳасининг 2-босқичи жорий йил якунига қадар ишга туширишни режалаштирганмиз. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 минг тонна ни ташкил этиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида  50 нафар янги иш ўрни яратилади.

-"Алишер" хусусий корхонаси томонидан қурилиш саноати йўналишида қиймати 14,6 млрд сўмга тенг бўлган гипсакартон махсулотларини ишлаб чиқариш лойихаси ҳам йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 млн м.кв ни ташкил этиб, лойиҳа фойдаланишга топширилиши натижасида  40 нафар янги иш ўрни яратилади

Туманда 15 гектар ер майдонларида 3 та саноат зоналари ташкил этилган. Жумладан 1 та, 1 гектар майдонда  кичик саноат зонаси, 11 гектар ер майдонда қурилиш саноат зонаси ҳамда 3 гектар ер майдонда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган.

Мазкур саноат зоналаридаги 49 та лотларда қиймати 27 млрд сўмлик саноат лойиҳалари шакллантирилди. 26 та лотлар аукцион савдоларига чиқарилмоқда. Ҳар бир лойиҳанинг эга-кесими, ташаббускори, молиялаштириш манбалари аниқ.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 26 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ва 147 нафар янги иш ўрни яратилади.

Туманда 50 млн доллар хорижий инвестиция жалб қилиш орқали саноат кўрсаткичларини ошириш мақсадида туманнинг драйверидан келиб чиқиб лойиҳалар портфелини шакллантирдик.

Бойсун туманининг аосий ўсиш нуқталари бўлган қурилиш материаллари саноати, нефт-газ саноати, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича жуда катта имкониятларимиз мавжуд. Хусусан, 10 млн тонна гипс, 410 млн тонна оҳактош, 50,0 млн тонна глина ҳамда 30 млн тонна кўмир, ойна ишлаб чиқариш учун 109 млн тонна даломит ҳамда 2 млн тонна кварцли қум тош захиралари мавжуд.

Мавжуд ер ости захиралари ҳамда ер усти имкониятларидан фойдаланган холда, гипс ва гиспокартон, қурилиш қоришмаси, цемент махсулоти ишлаб чиқариш каби 4 та аниқ лойиҳа таклифлари тайёрланиб, уларга хорижий инвесторларни жалб этиш буйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу 4 та йўналишдаги саноат лойиҳаларини ишга туширилиши хисобига йилига 80,0 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми пайдо бўлади.

Мисол учун: Покистоннинг 000 "Dewan Group" корхонаси томонидан цемент махсулотини ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб борилиб, дастлабки амалий ишлар бошлаб юборилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150,0 млн долларга тенг бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 млн тоннани ташкил этади. Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида 400 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Цемент ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган хом ашёнинг барча турлари ўзимизда мавжуд. Ишлаб чиқарилган цемент маҳсулотлари Афғонистон, Покистон ҳамда бошқа хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Бойсун тумани туризм сохасини ривожлантириш бўйича ҳам жуда катта имкониятга эга ҳудуд ҳисобланади. Туманга ташриф буюрувчилар бир вақтнинг ўзида ёз, куз, қиш фаслларини кўриши мумкин. Шунингдек, туманда сайёҳларни жалб этиш имконини берувчи 58 та маданий мерос ҳамда 16 та туризм объектлари мавжуд. Биргина Омонхона сиҳатгоҳи йилига 50 минг нафар дам олувчиларни ўзига жалб этиб келмоқда.

Юнеско шафелигида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилаётган “Бойсун бахори” халқаро фольклор фестивалига 150 минг нафардан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришади.

Туманнинг туризм салохиятини янада ошириш мақсадида янги истиқболли лойиҳалар шакллантирилмоқда. Хусусан, “Нарзи Қушбеги” корхонаси томонидан умумий қиймати 47 млрд сўмга тенг бўлган “Ҳунармандчилик Маркази” ташкил этиш лойиҳаси, шунингдек, “Хуршид” кичик корхонаси томонидан қиймати 7 млрд сўмга тенг бўлган туризм зонасини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча 25 минг сайёҳ жалб этилишини таъминланиб, хизмат кўрсатиш ҳажмини 75 млн долларга етказилиши режалаштирилган.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?