Онлайн форматда ўтказилган қабулда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан фуқаролар иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг таклифлари ва мурожаатлари тингланди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими барча иштирокчиларни Янги йил байрами билан табриклади.
Ҳудудлардан иштирок этаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган Янги йил совғалари улашилди.
Хусусан, Бойсун туманида ҳам онлайн қабулда иштирок этган 67 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан вилоят ҳокимлиги совғалари топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024