Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Ҳоким ва ёшлар учрашуви ҳамда “Эътироф 2023” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда 150 нафар ёшлар иштирок этишиб, ўзларининг мурожаат ва таклифларини билдиришди. Ёшлар билан ўтказилган очиқ ва самимий мулоқот давомида билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат билан вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тадбир давомида тумандаги ёш иқтидорли ва ўзи изидан ёшларни эргаштира оладиган бир гуруҳ ёшлар етакчилари эътироф этилди ҳамда туман ҳокимининг ташаккурномаси, дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024