Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуровнинг навбатдаги сайёр қабули 1-сектор ҳудудидаги "Инкабод" маҳалласида ўтказилди.

Сайёр қабулдаги фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, аёллар дафтари рўйхатига киритиш, газ, ичимлик суви, ёшлар учун маҳала ҳудудида замонавий “Стреет Wорcоут” қуриш масалаларида мурожаатлар кўриб чиқилди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси маълум вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишлилигича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олиниши алоҳида таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?