Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

 “Янги йил” байрами ва “Президент арчаси” тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида механизатсия йиғма командасининг навбатчилигини ташкил этиш мақсадида, бугун Бойсун туманидаги Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлар боғи”да туманда ташкил этилган механизатсиялаштирилган йиғма командалари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи куч ва воситаларининг саф кўриги ўтказилиб, уларнинг шай ҳолатда эканлигига аниқлик киритилди.

Ёшлар истироҳат боғи ҳудудида Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлари билан ҳамкорликда “Янги йил” байрами ва “Президент арчаси” тадбирини ўтказиш давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазият ва ёнғинлар ҳамда бошқа ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?