Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида навбатдаги ўқув семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Н. Тошқулова, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Жўрақулова, 39 нафар маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг тўғридан-тўғри ҳамда маҳалла "еттилиги" билан ҳамкорликдаги вазифалари, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш, маҳаллалардаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, “Йўл харита”лари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маълумот бериб ўтилди.

Ўқув семинари давомида Бойсун туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Жўрақулова томонидан “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳамда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳар ойда Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашига маълумотлар киритиб борилиши белгиланди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?