Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими Баҳодир Шукуров, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули бо'либ о'тди.
Қабулда 45 нафардан ортиқ фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизматлар, иш билан таъминлаш, электр, газ ва ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ог'заки ва ёзма мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар о'рганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024