Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуровнинг навбатдаги сайёр қабули

Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуровнинг навбатдаги сайёр қабули 1- сектор ҳудудидаги "Даштиғоз" маҳалласида тегишли ўринбосар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Сайёр қабулдаги фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, иш билан таъминлаш, тез ёрдам машинаси олишда амалий ёрдам шунингдек, аёллар дафтари рўйхатига киритиш масалаларида мурожаатлар кўриб чиқилди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси маълум вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишлилигича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олиниши алоҳида таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?