Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Аҳолини совуқ об-ҳаво шароитида кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш

Аҳолини совуқ об-ҳаво шароитида кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида кўмирни маҳаллаларга етказиб бериш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан аҳоли хонадонларини айни совуқ кунларда иссиқлик билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти масъуллар томонидан ҳар бир оилага белгиланган меъёрда, ўрнатилган нархларда сотилиши таъминланмоқда.

Тумандаги кўмир омборидан олисда жойлашган маҳаллалар аҳолиси учун кўмир маҳсулоти маҳалланинг ўзига етказиб берилиши тизимли йўлга қўйилиб, навбат билан етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.

Бугун Бойсун тумани ҳокими  Б.Шукуров Бойсун кўмир омборида тегишли масъуллар билан учрашиб, аҳолига кўмир етказиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?