Жорий йилнинг 9-декабр куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қурилиш ва туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг муаммолари, янги таклиф ва лойиҳаларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилган эди. (ҳттпс://т.ме/ахборот_хизмати/32885)
Учрашув давомида вилоят раҳбарига Бойсун тумани “Инкобод” маҳалласида қурилиши режалаштирилган янги меҳмонхоналар лойиҳаси тақдимот қилиниб, туризмни ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири бўлган меҳмонхона лойиҳаларини замон талаблари асосида ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда тадбиркорлар иштирокида “Инкобод” маҳалласида қурилиши режалаштирилган янги меҳмонхоналарнинг қурилиш ишларига старт берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024