Бугун Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, мутасадди раҳбарлар иштирокида тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти “Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ислоҳ қилиш ва модернизатсиялаш жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Дуал таълим” тизимида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Жумладан, лойиҳа доирасида касб-ҳунар мактабига 20 минг АҚШ доллари миқорида 2 та устахона учун замонавий тикув машинлари ва устахона учун қўшимча жиҳоз ва ускуналар ўрнатилган.
Бугунги кунда дуал таълим шаклида ўқиётган "Тикувчи" гуруҳи ўқувчилари ҳафтанинг 4 кунида касб-ҳунар мактабида назарий билимларни 2 кунида ишлаб чиқариш корхоналарида касб сирларини ўрганмоқдалар. Бойсун туманидаги 4 та ишлаб чиқариш корхоналари ва оилавий корхоналар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Ушбу тикувчилик устахоналарида ўқувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари биргаликда чойшаблар, миллий белбоғлар (белқарс) лар тикишни йўлга қўйганлар.
Шунингдек, туман ҳокими касб-ҳунар мактабида АҚШнинг “Cоурсера” компаниясининг онлайн таълим ресурсларидан фойдаланиш имконияти яратилган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида таълим олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024