Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Янги йил ярмаркаси ташкил этилди

Янги йил байрами кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат  ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида Бойсун “Деҳқон бозори” да арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Бугун Бойсун тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари биргаликда бозорда ташкил этилган мазкур ярмаркалар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ўрганиш давомида туман раҳбари ярмаркадаги маҳсулотлар тури ва ҳажмини ошириш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?