“Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала” мавзусида тадбир ўтказилди
Бугун Бойсун тумани Ички ишлар боʻлимида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими боʻлими ходимлари иштирокида ташкил этилган тарғибот тадбирида мутасадди ташкилот вакиллари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари, ота-оналар ва вояга етмаган ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган соҳа вакиллари вояга етмаганлар ўртасида турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024