Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабули ҳам айнан шу мақсадга қаратилган.
Қабулда 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг иш билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизматлар, туман марказидан олис ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда банкомат хизматларини ташкил қилиш, электр, газ ва ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ог'заки ва ёзма мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар о'рганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек суд ва оилавий масалаларда қилинган мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024